Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезия коронавирусга қарши курашиш учун оригинал усулни қўлламоқчи

Индонезия коронавирусга қарши  курашиш учун оригинал усулни қўлламоқчи

Фото: «РИА Новости»

Индонезия ҳукумати коронавирусни юқтирган беморларни одам яшамайдиган Галанг оролига жойлаштиришни режалаштирмоқда, дея хабар берди «Jakarta Post» газетаси.

Аввалроқ Индонезияда икки киши янги коронавирусни юқтиргани маълум қилинганди.

Қуролли кучлар қўмондони Хади Тьяджанто сўзларига кўра, Галанг оролида 1979-1996 йилларда Вьетнамдан келган қочоқлар учун лагерь сифатида фойдаланилган шифохона бўлиб, у ерда бир нечта бинолар сақланиб қолган. Госпиталь карантин маркази вазифасини ҳам бажариши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг