Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезияда минглаб одамлар ёқилғи нархи ошишига қарши намойишга чиқди (видео)

Индонезияда минглаб одамлар ёқилғи нархи ошишига қарши намойишга чиқди (видео)

Индонезияда одамлар ёқилғи нархи ошишига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда. Жакартадаги парламент биноси олдига минглаб намойишчилар йиғилган.

Намойиш қатнашчилари президент Жоко Видодо ҳукуматининг имтиёзли ёқилғи нархини ошириш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни талаб қилмоқда, деб хабар беряпти Индонезиянинг «Tempo» ахборот портали.

Нашрнинг ёзишича, норозилик намойишлари ташкилотчилари Индонезия касаба уюшмалари конфедерацияси (ИКУК) ва Индонезия меҳнат партияси ҳисобланади. Биргина Жакартада митингга 1500 дан ортиқ одам чиқди.

– Аввало, биз Индонезия президентига ёнилғи нархини оширишни тўхтатиш талаби билан хат юборамиз. Иккинчидан эса парламентдан нархларнинг ошиши билан боғлиқ масалани ҳал қилиш учун махсус гуруҳ тузишни сўраяпмиз. Лекин ҳозирча мутасаддилардан ҳеч қандай чора кўришмаяпти, – дейди ИКУК раҳбари Саид Иқбол.

У, шунингдек, агар талаб қондирилмаса намойишлар давом этишини, бу кузнинг охирги ойларига бориб кенг кўламли иш ташлашга сабаб бўлиши мумкинлигини оқибатда эса бутун мамлакат бўйлаб ишлаб чиқариш тўлиқ тўхтаб қолиши эҳтимолини илгари сурган.

Айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб турли акциялар ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезияда ёқилғи 30 фоизга қимматлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг