Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инсон танасида кунига 330 миллиард ҳужайра янгиланади

Инсон танасида кунига 330 миллиард ҳужайра янгиланади

Инсон танаси улкан салоҳиятга эга ажойиб ва ҳали ҳам яхши ўрганилмаган жонли машинадир.

Исроилнинг Вейцман илмий институти олимлари Рон Сендер ва Рон Мило инсон танаси имкониятлари тўғрисида маълумот олишга ҳисса қўшдилар, улар ўртача инсон танаси ҳар куни 330 миллиард ҳужайранинг алмашишини ҳисоблаб чиқдилар.

Демак, ушбу жумлани ўқиётганингизда танангизда 3,8 миллион янги ҳужайралар пайдо бўлади. Унга атиги 1 сония керак бўлди.

Олимлар ҳисоб-китоблари асоси сифатида 20-30 ёшли, 170 см узунликдаги ва 70 кг оғирликдаги одамнинг танасини олишган.

Маълум бўлишича, инсон танаси кунига 80 грамм ҳужайра массасидан халос бўлиб, уни бутунлай янгилайди. Энг муҳими, қон ҳужайралари, эритроцитлар ва нейтрофиллар (қизил ва оқ қон ҳужайралари) янгиланиши бўлиб, улар янги ҳужайралар умумий сонининг 86 фоизини ташкил қилади, аммо умумий массанинг атиги 48,6 фоизи қисмини банд этади.

Ошқозон-ичак соҳасининг эпителия ҳужайралари умумий соннинг 12 фоизини ташкил қилади, аммо оғирлиги бўйича 41 фоиз.

Тери ҳужайралари ҳам оғир бўлиб, улар умумий ҳажмининг 1,1фоиз ва вазннинг 4 фоиз ни ташкил қилади. Яна 4 фоиз янгиланувчи ҳужайралар қисмини ёғ тўқималари ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг