Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Iota» бўрони: инсоният учун яна бир хавф пайдо бўлди

«Iota» бўрони: инсоният учун яна бир хавф пайдо бўлди

1851 йилдан бери Кариб денгизида «Iota» бўроничалик кучли бўрон кузатилмаган эди. Бўрон тез суръатлар билан катталашиб, 4-тоифали бўронга айланди ва Марказий Америка томон ҳаракатланмоқда. «National Hurricane Center»нинг маълумотларига кўра, «Iota» бугун оқшом тушгунига қадар бир кун ичида 5-тоифали бўронга айланиши мумкин. Бу ҳақида «Popular Science» хабар берди.

Бўронлар алфавит тартибида номланади, ҳар йили бошида А билан бошланади. Агар алфавит рухсат берганидан кўп бўронлар бўлса, олимлар юнон алифбосига ўтишади.

1851 йилдан бери 13 ноябрдан кейин содир бўлган бешта йирик бўрон бор эди - «Iota» бўрони уни олтитага етказди.

Довул мавсуми одатда ноябрда тугайди, шунинг учун катта эҳтимол билан бўрон кўп давом этмаслиги мумкин. Шунга қармасдан мутахассисларнинг таъкидлашларича, мазкур бўрон Марказий Америкага катта зарар етказиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг