Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инсонларни ўлимдан сақлаб қолган каламуш олий мукофот билан тақдирланди (фото)

Инсонларни ўлимдан сақлаб қолган каламуш олий мукофот билан тақдирланди (фото)

Фото: «REUTERS/PDSA UK»

Камбоджада портламай қолган ер устидаги миналарни топиб аниқлашда иштирок этгани учун Магова лақабли халтали каламушга жониворлар учун махсус медаль топширилди. «Ria.ru» жасур сапёрнинг фотосуратларини тақдим этди.

Магова «PDSA Gold Medal» олтин медалини олган биринчи каламуш сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Медаль Буюк Британиядаги олий фуқаролик мукофоти — Георг хочининг аналоги ҳисобланади.

Ушбу мукофот Камбоджада ҳалокатли ерусти миналарни аниқлаш ва зарарсизлантириш орқали инсонлар ҳаётини сақлаб қолишдек кўрсатган садоқати учун топширилди.

Магова сўнгги етти йилдан бери миналарни излаш билан шуғулланади.

Карьераси давомида 38 та ерусти ва 28 та портламай қолган ўқ-дориларни аниқлаган.

Теннис корти катталигидаги майдонда ўқ-дорилар бор-йўқлигини текшириш учун металл изловчи асбоб ёрдамида одам тўрт кунгача тер тўкишига тўғри келади.

Маговага эса бор-йўғи ярим соат кифоя қилади.

Жониворни ўргатиш ишлари билан Танзаниядаги APOPO хайрия ташкилоти шуғулланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг