Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Интернет орқали илк бор узатилган ёки самолётдаги инаугурация: АҚШ президентлари қасамёди тарихидан

Интернет орқали илк бор узатилган ёки самолётдаги инаугурация: АҚШ президентлари қасамёди тарихидан

Фото:РИА «Новости»

Президентнинг инаугурацияси АҚШда муҳим воқеа ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси ҳукумат ўзгаришини кузатиб, 200 йилдан бери пойтахтнинг Миллий хиёбонига ташриф буюришади.  20 январ куни АҚШнинг 46-президенти Жо Байден миллионлаб томошабинлар олдида ўз лавозимига киришди. Қуйида сизга инаугурацияларга оид қизиқ маълумотларни тақдим этамиз. 

- АҚШ Президентининг биринчи инаугурация маросими 1789 йил 30 апрелда бўлиб ўтган.  Бу Жорж Вашингтоннинг инаугурацияси эди.

- 1857 йилда президент Жеймс Бушананнинг инаугурациясида биринчи марта инаугурация суратга олинган.

- Парадда қатнашиш учун афроамерикаликларни биринчи бўлиб президент Авраам Линколн таклиф қилган.  Бу воқеа 1865 йилда содир бўлган.

- Томас Жефферсон инаугурацияга пиёда борган ва уни пиёда тарк этган ягона АҚШ президенти эди.  Шунингдек, у биринчилардан бўлиб Капитолийда қасамёд қабул қилган.

- Энг қисқа инаугурация нутқи Президент Жорж Вашингтон томонидан қилинган - у 135 сўздан, энг узун инаугурация эгаси - Уилям Харрисон, 8445 сўздан иборат эди.

 - 1917 йилда президент Вудро Вилсоннинг иккинчи инаугурациясида илк бор аёллар қатнашган. 

 - 1949 йилда президент Гарри Трумэннинг инаугурация маросими илк бор ТВда намойиш этилган.

- Линдон Жонсон аёл судя томонидан қасамёд қабул қилган биринчи ва ҳозиргача ягона Америка президенти сифатида тарихда қолган.

- 1789 йил 30 апрелда бўлиб ўтган Президент Жорж Вашингтоннинг биринчи инаугурациясидан ташқари, 1937 йилгача бўлган барча президентлар ёмон об-ҳаводан қочиш учун март ойида қасамёд қилганлар.  1933 йилдан бошлаб инаугурация санаси конституцияга киритилган ўзгартиришлар билан 20 январда ўтказилиши белгиланган.  20 январ куни қасамёдни биринчи бўлиб Франклин Делано Рузвелт қабул қилган.

 - АҚШнинг янги сайланган барча президентлари Вашингтонда қасамёд қабул қилган.  Истиснолар атиги 6 марта содир бўлган.  Шундай қилиб, Жорж Вашингтон 1789 йилда Ню-Йоркда, 1793 йилда Филаделфияда, Жон Адамс 1797 йилда Филаделфияда, Честер Алан Артур 1881 йилда Ню-Йоркда, Теодор Рузвелт 1901 йилда Буффалода,  Калвин Кулидж 1923 йилда Плимутда ва Линдон Бейн Жонсон 1963 йилда Далласда қасамёд қилган. 

- Линдон Жонсон инаугурацияси самолёт бортида бўлиб ўтган биринчи президент саналади. Бу воқеа 1963 йилда содир бўлган, Жон Кеннедининг ўлимидан сўнг мамлакатни Линдон бошқаришига тўғри келган.

 - 1977 йилда президент Жимми Картернинг инаугурацияси биринчи марта махсус эҳтиёжлари бўлган одамлар учун иситиладиган стендлар ва ўриндиқлар билан жиҳозланган;

- Бутун Америка тарихида ўз лавозимларини тарк этган тўртгина президент ўз ворисларининг инаугурациясида қатнашмаган.  Демак, Жон Адамс Томас ЖефФерсоннинг, Жон Квинси Адамс Эндрю Жексоннинг, Эндрю Жонсон Улисс Грантнинг инаугурациясида ва Ричард Никсон Жералд Форднинг инаугурациясида иштирок этишмаган. Хусусан Доналд Трамп Жо Байденнинг инаугурациясида қатнашмади.

- Энг кўп киши Барак Обаманинг қасамёдида қатнашган. (1 миллион 800 минг иштирокчи)

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг