Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ироқда ИШИД ҳужумлари оқибатида 851 нафар ёш бола ҳалок бўлган

Ироқда ИШИД ҳужумлари оқибатида 851 нафар ёш бола ҳалок бўлган

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигига қарашли фуқаро мудофааси жамоаси Ироқнинг Нинова шаҳрида террорчи гуруҳ ИШИД ҳужумлари оқибатида 2675 киши ҳалок бўлганини аниқлади. Бу ҳақда «Sabah.com.tr» хабар бермоқда.

Олий комиссарлик аъзоси Фозил Ғаравийнинг айтишича, ҳалок бўлганлардан 851 нафари ёш болалар.

Эслатиб ўтамиз, Ироқнинг Нинова шаҳри 3 йил ИШИД таҳдидлари остида бўлган. 2017 йил август ойида шаҳар ҳудуди худкушлардан тозаланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг