Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испаниялик аёл 25 йил уй юмушларини бажаргани учун тўлов ундириш мақсадида эрини судга берди

Испаниялик аёл 25 йил уй юмушларини бажаргани учун тўлов ундириш мақсадида эрини судга берди

Испания суди эркакни собиқ хотинига 25 йил уй бекаси бўлиб ишлагани учун пул тўлашга мажбур қилди.

NDTV телеканали хабарига кўра, ажрашиш жараёни давомида аёл судга турмуш ўртоғининг хизматини қилгани, яъни уй тозалагани, кийимларини ювгани, ош-овқатини пиширгани учун эркак унга 200 минг евро қарздорлигини исботлай олган.

 Эркак собиқ хотинига турмуш қургандан кейинги йиллар учун энг кам йиллик даромаднинг 25 баравари миқдорида ҳақ тўлаши шарт. Бу маблағ 204 624,86 еврони ташкил қилган. «Тўйдан кейин аёл ўзини асосан уй юмушларига, жумладан уй, оила ва у билан боғлиқ барча ишларни бажаришга бағишлади», дейилади суд қарорида.

Aёлнинг адвокати судга унинг 1995 йил июнидан 2020 йил декабригача бўлган даврда ҳар йили ишлаб топиши мумкин бўлган маблағни акс эттирувчи ҳужжатларни тақдим этди.

Эр-хотиннинг икки нафар қизи бор, аммо никоҳ шартномасига кўра, уларнинг никоҳ пайтида топилган пуллар ва мол-мулк умумий мулкка айланмайди. Натижада, турмуши давомида расмий даромадга эга бўлмаган аёл ажрашгач бир чақасиз қолиши мумкин эди.

Эркак қизлари учун алимент ҳам тўлайди.

Aёл суд қароридан жуда мамнун, чунки у ишнинг бундай натижасини адолатли ва ҳаққоний, деб ҳисоблайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг