Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил тарихда илк бор ўз фуқароларига Саудия Арабистонига боришга рухсат берди

Исроил тарихда илк бор ўз фуқароларига Саудия Арабистонига боришга рухсат берди

Исроил фуқароларига тарихда илк бор Саудия Арабистонига боришга рухсат берилди. Ташриф буюрувчилар фақат зиёрат ва бизнес учун Саудияга саёҳат қилишлари мумкин.

Бунинг учун Исроил ва Саудия Арабистони ҳукуматларининг рухсатига эга бўлиш керак. Исроилликлар 90 кун давомида Саудияда бўлиб туришлари мумкин. Бизнес сафари учун расмий таклифга эга бўлиш ва бошқа ҳужжатлар тайёрлаш керак.

Исроил қонунчилигига кўра Яман, Ироқ, Эрон, Ливан, Сурия ва Саудия Арабистони душман давлатлар ҳисобланади. Исроил фуқаролари махсус рухсатсиз ушбу мамлакатларга бора олмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг