Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Истанбулда кучли қор ёғди, ўқишлар тўхтатилди

Истанбулда кучли қор ёғди, ўқишлар тўхтатилди

Фото: EPA/ТАСС

Истанбулда кеча кучли қор ёғди. Ҳатто мактаб ва университетлар 17 февралга қадар ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Али Ерлиқоя маълум қилди.

Шаҳарнинг айрим жойларида қорнинг қалинлиги 20 сантиметргача етган, кучли қор бўрони кўтарилган.

Қор ёғиши Босфор орқали паром қатновини ҳам узиб қўйди. Аэропортлар одатдагидек ишлаб турибди, бироқ айрим рейсларда тўхталишлар кузатилган.

Метеорологларга кўра, Истанбулда қор ёғиши беш кунгача чўзилиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг