Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Италия шарқидаги тошқинлар саккиз кишини ҳаётдан олиб кетди (видео)

Италия шарқидаги тошқинлар саккиз кишини ҳаётдан олиб кетди (видео)

Италия шарқидаги Мархе маъмурий вилояти ҳудудида кучли ёмғир туфайли сув тошқини юзага келди.

ANSA нашрига кўра, ҳозирда 8 киши табиат ҳодисаси қурбонига айланган ва яна 4 нафари бедарак йўқолган.

Хабарда айтилишича, 16 сентябрга ўтар кечаси минтақада кутилмаганда кучли жала ёғиб, 2-3 соат ичида 400 мм.га яқин ёғингарчилик ёғди. Бир қанча шаҳарларда кўчалар, уйлар ва йўллар сув остида қолди. Қурбон бўлганларнинг бири сув остида қолган машина ичидан топилган. Йўқолганлар орасида саккиз ёшли фарзанди бўлган аёл ҳам борлиги айтилмоқда.

Қутқарув ишлари бугун, жума куни эрталаб бошланган. Айрим аҳоли пунктлари электр таъминотисиз қолган.

Аҳолини ҳимоя қилиш бўйича минтақавий маслаҳатчи Стефано Агуччи ҳеч ким бундай ёмғирни кутмагани, шу боис тошқинга тайёргарлик кўрилмаганини айтиб чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг