Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жамоат жойларида тамаки чекиш бутунлай тақиқланди — Мексика

Жамоат жойларида тамаки чекиш бутунлай тақиқланди — Мексика

Мексика тамакига қарши жаҳондаги энг қатъий қонунлардан бирини қабул қилди — жамоат жойларида чекиш буткул тақиқланди.

2021 йилда дастлабки тасдиқдан ўтган ушбу қонун тамаки маҳсулотлари рекламасини ҳам ман этади.

Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларида ҳам жамоат жойларида чекиш тақиқланган қонунлар бор. Бироқ уларнинг ҳеч бири қамрови ва қатъийлиги бўйича Мексика қонуничалик эмас.

Мексикада 2008 йилда қабул қилинган қонун бар, ресторан ва иш жойларида тамаки тутунидан холи зоналарни ташкил этишни кўзда тутарди. Энди эса жамоат жойларида тамаки чекиш мутлақо тақиқланмоқда. Парклар, пляжлар, отеллар, офислар ва ресторанлар жамоат жойлари саналади.

Тамаки рекламаси ва уни ҳомийлик мақсадларида илгари суриш ҳам тўлиқ тақиқланди, дўконларда сигаретларни кўзга кўринарли жойларга қўйиш мумкин эмас. Вейплар ва электрон сигаретларга ҳам қаттиқ чекловлар (айниқса, биноларда) қўйилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг