Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Женевадаги парк тиканли симлар билан ўралди. У ерда муҳим учрашув режалаштирилган

Женевадаги парк тиканли симлар билан ўралди. У ерда муҳим учрашув режалаштирилган

Фото: «Pixabay.com»

Женевадаги Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтадиган Ла Гранж боғи тиканли симлар билан ўраб чиқилди. Бу ҳақда МК.ru хабар бермоқда.

Маълумот берилишича, ушбу жой атрофида аллақачон темир тўсиқлар ўрнатилганлиги аниқланган. Хавфсизлик зонаси бўлган қўшни ҳудуд эса ҳарбийлар томонидан тўсиб қўйилган.

Бу икки давлат раҳбарлари учрашувидан олдин қўлланилган барча хавфсизлик чораларидан йироқ эканлиги айтиб ўтилган. Женева маъмурияти компанияларга ўша куни ўз ходимларини масофадан ишлашга ўтказишни тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дмитрий Песков Путин Женевага 16 июнь куни бориши ҳақида айтиб ўтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг