Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистнинг «суробини тўғриламоқчи» бўлган ҳоким жазога тортилди

Журналистнинг «суробини тўғриламоқчи» бўлган ҳоким жазога тортилди

Фото: «Ruptly»

Хакасиянинг Ширинский тумани ҳокими Сергей Зайцев 2019 йилнинг баҳорида ўз хизмат фаолияти билан шуғулланаётган «Россия» телеканали журналистига нисбатан куч ишлатганди. «РИА Новости» хабар беришича, ушбу воқеа бўйича Черногорск шаҳар суди ҳукм чиқарди: туман ҳокими Сергей Зайцевга икки йил озодликдан маҳрум этиш шартли жазоси қўлланди.

Сергей Зайцев. Фото: «РИА Новости» 

Зайцев «Журналистларнинг қонуний фаолият юритишига уларни ахборот тарқатишдан бош тортишга мажбурлаш, хусусан, журналистга нисбатан зўравонлик қилиш орқали тўсқинлик қилиш» моддаси бўйича айбланди.

Суд аниқлик киритишича, ҳукм қонуний кучга ҳали кирмаган.

Маълумот учун: 2019 йилнинг 22 май куни «Россия» телеканали журналисти, оператори ва овоз оператори Ширинский тумани маъмуриятига келишган, журналист туман таълим тизими ҳақида ҳокимдан интервью олишга уринган.

Тергов маълумотларига кўра, мухбирнинг саволларига жавоб беришни истамаган Зайцев унинг шаънига ҳақоратли сўзлар ёғдириб, кабинетни бўшатиб қўйишини талаб қилган. Бундан наф чиқмагач, Зайцев журналистни эшик томон итара бошлаган, кейин эса полга чалиб йиқитган.

Кейин нима бўлганини кўриб турибсиз.

Жуда таниш манзара-а. Дарвоқе, бизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳам россиялик ҳамкасбларидан ўрганадиган жиҳатлар бордай, назаримизда...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг