Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Камерундаги қишлоқда 20 киши, жумладан, 14 бола ўлдирилди

Камерундаги қишлоқда 20 киши, жумладан, 14 бола ўлдирилди

Фото: «Report.az»

Камерун жанубидаги қишлоқда ҳарбийлар 22 киши, жумладан, 14 болани шафқатсизларча ўлдирди, дея хабар берди «Франс Пресс» агентлиги.

Ҳужум жума куни содир бўлган. Бу ҳудуд асосан инглиз тилида сўзлашади, Камеруннинг қолган барча қисми французча гапиради. Камерун мухолифати қирғин ташкиллаштиришда армияни айблади.

«Жами 22 киши ҳалок бўлди, улар орасида 14 та бола, жумладан, 11 та қизча бор эди», — дейилади хабарда.

БМТ вакили Жеймс Нунаннинг сўзларига, номаълум кишилар ҳали 5 ёшга ҳам тўлмаган мурғак гўдакларни, болаларини кўтариб кетаётган икки нафар аёл ва ҳомиладор аёлни ҳам ўлдиришган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг