Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Facebook» биноси бомба хавфи туфайли эвакуация қилинди (видео)

«Facebook» биноси бомба хавфи туфайли эвакуация қилинди (видео)

Фото: «Twitter.com»

Калифорния полицияси портлаш хавфи туфайли «Facebook» ходимларини компания биносидан эвакуация қилди.

Маълум қилинишича, Нью-Йорк полиция департаменти бўлинмаларидан бирига аноним қўнғироқ бўлган. Қўнғироқ Менло-Парк шаҳри полициясига уланган. «Facebook»нинг офиси ўша шаҳарда жойлашган.

Айни дамда бинодагилар     эвакуация қилинган, ходимлар хавфсизликда. Ҳодиса жойига сапёрлар гуруҳи етиб келган, деб хабар қилади «NBC» телеканали.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг