Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кавказ халқлари Россиянинг қабиҳ ва шармандали урушида ўлмаслиги керак» – Зеленский

«Кавказ халқлари Россиянинг қабиҳ ва шармандали урушида ўлмаслиги керак» – Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Шимолий Кавказ, Сибир ва Россиянинг бошқа туб аҳолисига мурожаат қилди.

«Доғистонликлар Россиянинг қабиҳ ва шармандали урушида ўлмаслиги керак. Чеченлар, ингушлар, осетинлар, черкеслар ва Россия байроғи остида қолган бошқа халқлар, жами 200 га яқин халқлар ҳам. Сизни Украинага ким юбораётганини яхши биласиз. Юборувчи сизни "Груз – 200"га айлантирмоқчи. Нима хоҳлайсиз? Ишончим комилки, сиз яшашни хоҳлайсиз. Ишончим комилки, сиз ёлғонлардан чарчадингиз. Кўряпмизки, сиз жиноий сафарбарликка қаршилик кўрсатяпсиз, бу билан Россия ҳукумати ўз армиясининг барбод бўлишига ва ўзларининг жиноий буйруқларига тўсқинлик қилмоқчи. Ўлмаслик учун курашинг!» – деди Зеленский.

Бу ҳақда Украина раҳбари Киев марказидаги Шимолий Кавказ миллий озодлик ҳаракати етакчиси Имом Шомил (1797-1871) хотирасига ўрнатилган ёдгорлик лавҳасида олдида туриб гапирди.

Зеленский Россия бошлаган кенг кўламли уруш туфайли 58 мингдан ортиқ рус аскари аллақачон ҳалок бўлганини, Россия расмийлари ўлганлар жойига янги одамларни жўнатишга уринаётганини, қолганлари эса сафарбарликнинг “биринчи тўлқини”га эргашишини эслатди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг