Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Каховка фалокати туфайли 40 мингдан ортиқ одам сув тошқини хавфи остида қолмоқда» – Украина Бош прокурори

«Каховка фалокати туфайли 40 мингдан ортиқ одам сув тошқини хавфи остида қолмоқда» – Украина Бош прокурори

Херсон вилоятининг 40 мингдан ортиқ аҳолиси Россия босқинчи армияси томонидан Каховка ГЭС тўғонини вайрон қилиши натижасида сув тошқини хавфи остида қолди. Бу ҳақда Украина бош прокурори Андрей Костин Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Украина бош прокурори Европа Иттифоқининг адлия бўйича комиссари Диде Райнерс билан суҳбатда бўлиб, унга Каховка ГЭСининг вайрон бўлиши оқибатлари ҳақида гапириб берди.

«40 мингдан ортиқ одам сув тошқини хавфи остида. Украина ҳукумати 17 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилмоқда. Афсуски, Россия назорати остидаги ҳудудда 25 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари бор», – дейди Костин.

Андрей Костиннинг таъкидлашича, Херсон вилоятининг руслар томонидан эгаллаб олинган ҳудудларидаги аҳоли эвакуация қилинмаган. Костин Россиянинг ҳаракатларига жавобан Европа ва жаҳон ҳамжамиятининг адекват муносабати бўлишига умид билдирган.

Маълумот учун, кеча 6 июнь куни Херсон вилоятидаги Каховска ГЭС тўғони портлатиб юборилди. Бунинг натижасида ҳудудларни сув боса бошлади.

Новая Каховка қишоқ маъмуриятининг таъкидлашича, 7 киши сув тошқини натижасида бедарак йўқолган.

Ҳозирча, ГЭС тўғонини ким портлатиб юборгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Украинанинг иддао қилишича, бу ишни Россия кучлари амалга оширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг