Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кемада коронавирусни юқтирганлар сони уч баравар кўпайди

Кемада коронавирусни юқтирганлар сони уч баравар кўпайди

Фото: «Cruisetips.ru»

«Diamond Princess» круиз кемаси душанба куни Япониянинг Йокогама портидан сафарга чиқади. Кўп ўтмай, йўловчиларидан бирида коронавирус аниқлангани маълум бўлади.

Японияда круиз лайнерида коронавирусни юқтирганлар сони уч баравар кўпайиб, 61 кишига етди, дея хабар берди «NHK» телеканали.

Аввалроқ 20 киши касаллангани маълум қилинганди.

Кема 20 январь куни Йокогамадан Кагосима – Гонконг – Окинава йўналиши бўйлаб ҳаракатини бошлайди. У душанба куни Йокогамага қайтиб келиши режалаштирилганди. Бироқ маълум бўлишича, йўловчилардан бири, гонконглик 80 ёшли отахон Гонконгда соҳилга тушади ва коронавирусни юқтириб олади. Душанба куни бир нечта йўловчи бетобликдан шикоят қилади. Япония ҳукумати кемани рейдда сақлашга ҳамда 3700 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларини текширувдан ўтказишга қарор қилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг