Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Киевдаги намойишчилар Зеленскийга Януковичнинг тақдири ҳақида эслатиб қўйишди

Киевдаги намойишчилар Зеленскийга Януковичнинг тақдири ҳақида эслатиб қўйишди

Фото: President.gov.ua

Париждаги «Норман форматида»ги музокараларда Украина президенти Владимир Зеленский «қизил чизиқ»дан ўтмаслиги керак, акс ҳолда  собиқ давлат раҳбари Виктор Януковичнинг тақдири унинг бошига тушади. Бу ҳақда 8 декабр куни Киевда бўлиб ўтган мухолифат намойишида Украинанинг «Бешинчи канал» бошловчиси Виталий Гаидукевич маълум қилган.

«Парижда аҳмоқ эмаслигингни исботла. Акс ҳолда, сенинг парвозингиз Париж – Киев эмас, Париж – Ростов бўлади. Бу эртага бўлмаса, бироз кейинроқ бўлади», деди у Франция пойтахтида бўлиши кутилаётган музокаралар ҳақида гапириб.

REGNUM ахборот агентлиги хабар беришича, бугун, 8 декабрь куни Киевда мухолифат митинги бўлиб ўтмоқда.

Намойишчилар, хусусан, Зеленскийни Париждаги музокараларда Қрим ва мамлакатнинг «Европа курси» бўйича муросага рози бўлмасликка чақирмоқдалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг