Кобулда журналистлар минага дуч келишди, қурбонлар бор
«Корреспондент» хабар беришича, Кобулда маҳаллий телеканалга қарашли микроавтобус минага дуч келиб, портлаб кетди. Икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳат олган. Бу ҳақда бугун, 31 май куни Афғонистон ИИВ вакили Марву Амин маълум қилган.
Вакилга кўра, портлаш оқибатида «Khurshid TV» телеканали журналисти ва ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Воқеа жойига етиб келган экспертлар тергов олиб боришяпти.
«Толибон» ҳаракати ушбу воқеага алоқадорлигини инкор этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter