Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Колумбия Фаластин мустақиллигини тан олди

Колумбия Фаластин мустақиллигини тан олди

Фото: «Korrespondent.net»

Колумбия Фаластинни мустақил давлат деб тан олди. Бу ҳақда Фаластиннинг Боготадаги элчихонаси сайтида хабар берилган, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

«Фаластин элчихонаси Колумбия Республикаси ҳукумати Фаластинни эркин, мустақил ва суверен давлат сифатида тан олганини маълум қилиш шарафига эга бўлди»,-дейилади дипломатик вакиллик хабарида.

Дипломатлар Фаластин Колумбияни «доим тинчлик изловчи қардош халқ» сифатида кўрганини ва «мустақилликни тан олиш икки халқни яқинлаштириши»ни маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Ватикан ҳам Фаластин мустақиллигини тан олган эди. Шу сабабдан Исроил Ватикан билан алоқалар ёмонлашиши мумкинлигини маълум қилган эди. Фаластин ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтгача 139 та давлат Фаластиннинг мустақиллигини тан олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг