Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўп қаватли уй катталигидаги астероид Ерга яқинлашиб келмоқда

Кўп қаватли уй катталигидаги астероид Ерга яқинлашиб келмоқда

Фото: «Livekuban.mirtesen.ru»

Кўп қаватли иморат катталигидаги 2011 ES4 астероиди Ерга яширин хавф солмоқда. Бу ҳақда НАСА сайтида хабар берилган.

1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:12 да астероиднинг Ерга яқинлашиши кутиляпти. Агентликнинг маълум қилишича, осмон жисмининг катталиги 22 — 49 метр атрофида. У сайёрамизга тахминан 120 минг километр масофада яқинлашади — таққослаш учун: бу Ердан Ойгача бўлган масофадан 3,2 баравар кам дегани. Астероиднинг учиш тезлиги сониясига 7-8 метрни ташкил этади.

2011 ES4 астероиди 2011 йил 2 март куни кашф этилган. У «Аполлонлар» гуруҳига мансуб. Ушбу астероидларнинг учиш траекторияси ер орбитаси билан кесишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг