Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус Франция орқали Британия ва Испанияга қандай бориб қолди?

Коронавирус Франция орқали Британия ва Испанияга қандай бориб қолди?

Фото: «REUTERS»

Испания ва Буюк Британияда коронавирусни юқтирган икки киши Францияда коронавирусни юқтирган британияликлар билан боғлиқ бўлиб чиқди, дея хабар берди республика соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аввалроқ Франция соғлиқни сақлаш вазири Аньес Бузен мамлакатда коронавирусни юқтириш бўйича бешта янги ҳолат ҳақида хабар берганди: бир бола ва тўрт нафар катта ёшли одам касалликни юқтиришган. Мутахассислар касаллик қандай юққанлигини аниқлашди: биринчи бўлиб Британия фуқароси касалликни юқтирган: у маълум вақт Сингапурда бўлгандан сўнг  Францияга келган ва Ле-Контамин-Монжуа (Юқори Савойя департаменти) коммунасидаги тоғ-чанғи курортидаги коттежга жойлашган. Шундан кейин тўрт киши касалликни юқтирган. Уларнинг ҳаммаси ўша коттежда яшаётган британияликлар бўлишган. Жами 11 киши, жумладан, коронавирусни юқтирган ва шунчаки касалликни юқтирганлар билан бирга яшаган одамлар шифохонага жойланди.

«Ҳозир бизга ўша воқеа билан боғлиқ яна иккита ҳолат маълум бўлди. Иккита катта ёшли одам – бирига Бирлашган Қиролликда, иккинчисига Майоркада ташхис қўйилган — улар ҳам Ле-Контамин-Монжуа апартаментлари билан боғлиқ», — дейди Соғлиқни сақлаш бош маъмурияти раҳбари Жером Саломон. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу билан боғлиқ видеони «Twitter»га жойлаган.

Шунингдек, муассаса вакилининг таъкидлашича, эҳтиёт юзасидан Ле-Контамин-Монжуа, Сен-Совер ва Тонон-Ле-Бен коммуналарида жойлашган учта мактабни ёпишга қарор қилишган. Шифокорлар Тонон-Ле-Бендаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг аҳволини назорат қилишмоқда. Чунки улар коронавирусни юқтирган бола билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлишган.

Айни вақтда Францияда коронавирусни юқтириш билан боғлиқ 11 та ҳолат қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 40,1 минг кишидан ошган. Ушбу касаллик туфайли 908 киши ҳаётдан кўз юмган. 3281 кишига шифохонадан уйига рухсат берилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг