Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус машҳур модельерни бу дунёдан олиб кетди

Коронавирус машҳур модельерни бу дунёдан олиб кетди

Фото: «AFP 2020 / Pierre Verdy»

Япониялик модельер, «Kenzo» бренди асосчиси Кендзо Такада 4 октябрь, якшанба куни Францияда коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Monde» газетаси хабар берди.

«Кендзо Такада 2020 йил 4 октябрь, якшанба куни Нёйи-сюр-Сен (Франциядаги коммуна) Америка клиникасида COVID-19 асоратлари туфайли вафот этди», — деб ёзади газета.

Маълумотларга кўра, Такада 1965 йили Япониядан Парижга кўчиб ўтган, 1970 йилда эса у ўзининг брендини ташкил этган ва биринчи бутигини очган. Ҳозир эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари, шунингдек, парфюмерия ва аксессуарлар тайёрловчи бренд «LVMH» компаниясига тегишли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг