Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Куёв кара-карани билмагани учун келин тўйни тўхтатди

Куёв кара-карани билмагани учун келин тўйни тўхтатди

Фото: «Pixabay»

Ҳиндистонда тўй тўхтатилди. Куёв кўпайтириш жадвалини билмаганлиги сабабли маросим бекор қилинди. Бу ҳақда «Inquirer» хабар бермоқда.

Тўй 1 майга белгиланган эди. Бироқ келин бўлажак эрининг билимига шубҳа билан қараган. Шунинг учун у йигитдан 1 дан 9 гача бўлган сонларни 2 га кўпайтиришни сўради. Куёв бунинг уддасидан чиқолмади. Шундан сўнг қиз тўйни тўхтатиш ҳақидаги қарорини эълон қилди.

Оилалар барча келишувларни бекор қилишга ва байрам арафасида тақдим этилган совғаларни қайтариб беришга келишиб олишди. Қизнинг акаси синглисининг қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг