Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лавров ва Помпео учрашиши мумкин

Лавров ва Помпео учрашиши мумкин

Фото: «РИА Новости»

Россия Федерацияси ташқи ишлари вазири Сергей Лавров ҳамда АҚШ давлат котиби Майк Помпео шу йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши доирасида учрашиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Айни пайтда учрашувга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили Мария Захарова маълум қилган. Шунингдек, у бу учрашувда шов-шувли ҳеч нарса йўқлиги, бу Бош ассамблея доирасидаги анъанавий учрашув бўлиши ҳақда сўзлаган.

«Учрашув қандай форматда ўтказилади, қайси масалалар кўрилади, нималар муҳокама қилинади», - айнан шу масала айни дамда кўриб чиқилмоқда, дея қўшимча қилган у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг