Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лотин Америкасида кучли довул кўплаб инсонларни ҳаётдан олиб кетди

Лотин Америкасида кучли довул кўплаб инсонларни ҳаётдан олиб кетди

Фото: «AFP 2020»

Лотин Америкаси давлатларида Аманда тропик довули келтириб чиқарган сел оқибатида 26 киши қурбон бўлди, дея хабар берди «РИА Новости».

Аввалроқ Сальвадорда 16 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Довулнинг оқибатлари, айниқса, Сальвадорда кучлироқ  сезилди. Маълумотларга кўра, у ерда қурбон бўлганлар сони 20 кишига етган, яна 3 киши бедарак кетган. «Salvador» нашрининг хабарига кўра, табиий офатдан қарийб 25 мингта оила зарар кўрган.

Маҳаллий «Prensa» нашрининг маълум қилишича, довул, шунингдек, Гондурас жанубида тошқин ва вайронагарчиликларни келтириб чиқарган. У ерда камида 4 киши ҳаётдан кўз юмган. «Soy502» портали эса Гватемалада яна икки кишининг вафот этганини хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг