Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лукашенко давлатга хиёнат қилган амалдорларга ўлим жазоси берилиши ҳақидаги қонунни имзолади

Лукашенко давлатга хиёнат қилган амалдорларга ўлим жазоси берилиши ҳақидаги қонунни имзолади

Беларус президенти Александр Лукашенко мансабдор шахслар ва ҳарбий хизматчиларни давлатга хиёнат қилганлик учун ўлим жазоси ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

«Президент «Жиноят жавобгарлиги тўғрисидаги кодексларга ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжатдан кўзланган асосий мақсад экстремистик (террористик) ва давлатга қарши жиноятларга қарши курашни кучайтиришдан иборат», – дейилган хабарда.

Қонун бундай жиноят учун жиноий жавобгарликни давлат лавозимини эгаллаб турган барча шахсларга ҳам татбиқ этади.

«Шу билан бирга, мансабдор шахс ёки ҳарбий хизматчи томонидан давлатга хиёнат қилганлик учун алоҳида жазо чораси – ўлим жазосини қўллаш имконияти жорий этилган», – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг