Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Лукашенконинг самолёти Украина ҳаво кенгликларига қўйилмади

Лукашенконинг самолёти Украина ҳаво кенгликларига қўйилмади

Фото: «TopNews»

Бортида Александр Лукашенкони олиб учган самолёт Украина ҳаво кенгликларини четлаб учишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Avia.pro» хабар берди.

Экспертларнинг фикрича, воқеага сабаблардан бири Лукашенко бот-бот Киев шаънига танқидлар ёғдириб туришидир.

Интернетда ушбу парвоз схемаси пайдо бўлди: кўриш мумкинки, украиналиклар рухсат беришганида, Лукашенконинг самолёти Украинанинг қоқ ўртасидан, Россияга қўшилганини Минск тан олмаган Қрим яриморолининг устидан ҳам учиб ўтиши мумкин эди.

Лукашенко Сочига учганди: бугун Россия ва Беларусь давлат раҳбарлари учрашуви белгиланганди.

Айрим хабарларга кўра, Лукашенко ва Путин Иттифоқдош давлат хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишади. Бошқа бир хабарда Лукашенко $3 млрд. кредит сўраш учун келгани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг