Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Макрон, Шолц ва Драги Украинага борди

Макрон, Шолц ва Драги Украинага борди

Фото: «rainews.it»

Франция президенти Эммануэль Макрон, Италия бош вазири Марио Драги ва Германия канцлери Олаф Шолц амалий ташриф билан Украинага борди. Бу ҳақда Италиянинг RaiNews24 телеканали хабар бермоқда.

Европа Иттифоқи етакчилари 16 июнь куни Украинага поездда етиб келишган, буни телеканал сайтида чоп этилган фотосурат ҳам далиллайди. Суратда Макрон, Шолц ва Драги поезддаги стол атрофида суҳбатлашаётгани тасвирланган.

Шолц, Макрон ва Драги Киевга ташриф буюришни режалаштиргани аввалроқ маълум бўлган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг