Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексикада 3 та автобус тўқнашиши натижасида 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада 3 та автобус тўқнашиши натижасида 11 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Мехико штати, Мехико-Пачука трассасида 3 та автобус тўқнашиб кетиши натижасида 11 нафар инсон ҳалок бўлган. Шунингдек, 25 та одам турли кўринишдаги тан жароҳатлар олгани ҳақида Milenio нашри хабар берди.

Нашрнинг маълумот беришича, ЙТҲ 18 ноябрь, душанба куни соат 20:00 да юз берган. Маҳаллий полициянинг хабарига кўра, ҳар учала автобус ҳайдовчилари воқеа жойидан яширинишган.

Тўқнашув юз берган ҳудудда ўт ўчирувчилар, полиция ва Мексика Қизил Ҳоч бўлимининг ходимлари ишламоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг