Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меркель айиқчаси тақдим этилди: бу ўйинчоқ болалар учун эмас

Меркель айиқчаси тақдим этилди: бу ўйинчоқ болалар учун эмас

Фото: «Welt»

Германиянинг Кобург шаҳридаги ўйинчоқ айиқлар фабрикаси Германия канцлери Aнгела Меркель лавозимидан кетган тақдирда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган 189 евролик коллекцион буюмни тақдим этди. Бу ҳақда Welt нашри хабар бермоқда.

Тарихий завод кўпинча машҳур шахсларга бағишланган ўйинчоқлар ишлаб чиқаради. Aввалроқ AҚШнинг собиқ президентлари Барак Обама, Теодор Рузвельт ва Aвраам Линкольн, шунингдек, Германия канцлерларидан бири Гельмут Шмидт ва Буюк Британия қироличаси Елизавета II айиқчалари пайдо бўлган.

Фабрика директори Мартин Герман ўйинчоқлар болалар учун эмас, балки санъат асари сифатида яратилганини изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, жами 500 дона айиқ ишлаб чиқарилган бўлиб, улардан бири фрау Меркелнинг шахсан ўзига етказилади.

Сентябрь ойи ўрталарида Германияда канцлер Меркель боши шаклидаги ширинликлар сотила бошланди. Бундай конфетлардан жами 500 га яқин ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг