Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Метро инқилоби». Оширилган йўлкира Чилига 200 миллион доллар зарар келтирди

«Метро инқилоби». Оширилган йўлкира Чилига 200 миллион доллар зарар келтирди

Фото: «Mir24.tv»

ТАСС хабар беришича, норозилик намойишлари ортидан келиб чиққан тартибсизликлар оқибатида Чили пойтахти — Сантьяго метросининг 136 та станциясидан 77 тасига зарар етказилган.

Умумий етказилган зарар $200 млн.га баҳоланяпти.

«Жами 136 станциядан 77 тасига зарар етказилган, шулардан 20 тасини ёқиб юборишган», — дейилади метрополитен матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Фото: «Borneo Post»

41 та станцияга «кўп сонли зарар» етказилгани айтилмоқда. Намойишчилар олтита поездни ҳам ишдан чиқаришган.

Эслатиб ўтамиз, Сантьягода 14 октябр куни метродаги йўл ҳақи ўртача 30 песо (0,04 доллар)дан 850 песо (1,2 доллар)гача оширилиши аввал норозилик намойишига сабаб бўлган, кейин оммавий тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларни келтириб чиқарганди.

Кейин бошқа шаҳарларда ҳам тартиб издан чиққан.

Бунинг оқибатида мамлакат ҳукумати пойтахт ҳамда Вальпараисо ҳудуди, Вальдивия, Антофагаста, Консепсьон, Ла-Серена, Кокимбо ва Ранкагуа коммуналарида фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Фото: «Instagram»

Президент Себастьян Пиньера мамлакатда бўлаётган воқеаларни урушга тенглаштирди ва... жамоат транспортида оширилган йўлкираларни яна ўз ҳолига қайтариб қўйиш тўғрисида қарор чиқарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг