Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мотиванс: «Бизга ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ»

Мотиванс: «Бизга ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ»

Фото: «Mixnews»

Латвия жаҳон бозоридаги рақобатга тайёр эмас, унинг маҳсулотларига ҳеч ким кўз тикиб ўтиргани йўқ, дея таъкидлади мамлакат Марказий банки қошидаги «Пуллар олами» таълим маркази директори Янис Мотиванс.

«Бу бозор, илгари ўйлаганимиздек, бизни умуман кутаётгани йўқ: «Мана, латишлар, келинглар, мана сиз учун пештахталар, уларни тўлдиринг деб». Бироқ биз ишлашда давом этяпмиз, сотиб олганларимизни эса арзонига сотяпмиз. Арзонга сотяпмизми, демак, маош ҳам шунга яраша бўлади-да», — деди у. Мотиванснинг «иқрорнома»сидан «Mixnews» портали иқтибос келтирмоқда.

Шунинг учун ҳам у меҳнатга лаёқатли аҳолининг худди шу иши учун кўп маош тўловчи қўшни скандинав мамлакатларига ёппасига кўчиб кетишида мантиқ бор деб ҳисоблайди. Мотиванс юзага келган вазиятдан чиқишнинг йўлини юқори қўшимча қийматли хизматлар ва фанни ривожлантиришда кўрмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг