Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нарх-наводан норози фермерлар тракторларда катта йўлни тўсди (фото)

Нарх-наводан норози фермерлар тракторларда катта йўлни тўсди (фото)

Якунига етаётган ҳафта хуш-нохуш турфа воқеалар билан ёдда қолди. Анъанага кўра, эътиборингизга ҳафта давомида рўй берган етти муҳим ҳодисани ҳавола этамиз.

1. Хитойнинг иқтисодий қамал ҳолатига туширган коронавирус биржа савдоларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Cўнгги маълумотларга қараганда, ушбу вирусдан вафот этганлар сони 1660 нафардан ошди.
Фото: «Reuters».

2. АҚШ президентлиги учун курашаётган демократик партия вакили – сенатор Берни Сандерс Нью Ҳемпширда. Бир неча штатда дастлабки ички сайловлар ўтказилганига қарамай, демократик партиядан амалдаги президент Дональд Трампга ким рақиб бўлиши ҳозирча номаълум.

Фото: «Getty Images»

3. Омонат қайиққа минган фаластинлик балиқчи кучли пўртанага қарши курашаётир. Балиқчининг бу аҳволи Фаластиннинг давлатчилик йўлидаги долғали курашини ёдга солади.

Фото: «AP»

4. Испаниянинг Валенсия музофотидаги фермерлар норозилик намойиши ўтказди. Тракторларда гавжум кўчаларни тўсган фермерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига инсоф билан нарх белгиланишини талаб қилди.
Фото: «AFP»

5. Уганда ҳарбий хизматчиси чўл чигирткасини ушлаб турибди. Чигирткаларнинг оммавий ҳужумини бартараф этиш учун мамлакат ҳукумати мудофаа кучларини ҳам сафарбар этди. БМТ чигирткалар экин-тикинга қирон келтириб, миллионлаб инсонни очарчиликка мубтало қилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Фото: «Getty Images»

6. Испания қутқарувчилари Ливия соҳилида 100 га яқин муҳожирни қутқариб қолишди. Улар орасида норасида гўдак ҳам бор.
Фото: «AFP»

7. Кореялик кинорежиссёр Пон Чжун Хо «Энг яхши режиссёр» йўналишида «Оскар» мукофотини қўлга киритди. Осиёлик ижодкор ушбу номинацияда Квентин Тарантино, Мартин Скорсезе каби донгдор ижодкорларни ортда қолдирди.
Фото: «Getty Images»

С.Салим тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг