Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

НАТО танклари товуқ фермасига ҳужум қилишди

НАТО танклари товуқ фермасига ҳужум қилишди

Фото: «Newdaynews.ru»

Италия шимолидаги ҳарбий машғулотлар пайтида танк янглишиб товуқ фермасига ўқ узди. Ҳодиса Порденоне провинциясида (Фриули-Венеция ҳудуди) содир бўлган, деб ёзади Il Fatto Quotidiano нашри.

Таъкидланганидек, фермер хўжалиги ўтган чоршанба куни маҳаллий армия полигонидан ўққа тутилган. Эрталаб ишга келган корхона эгалари вайрон бўлган бино ва ўлиб ётган паррандаларга дуч келишган.

Маҳаллий прокуратура тергов ҳаракатларини бошлаб юборди. Терговчилар ҳаракатларда қатнашган тўртта танкни ўрганишмоқда. Ҳарбий хизматчилар танклар нима учун аҳоли турар жойи томон ўқ узганини, отишма жойи эса бошқа йўналишда жойлашганлигини тушунтиришларига тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг