Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Назарбоев бир умрга сайланган икки муҳим лавозимдан маҳрум бўлди

Назарбоев бир умрга сайланган икки муҳим лавозимдан маҳрум бўлди

Фото: Первый канал Евразия

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси (Мажилис) биринчи президент Нурсултон Назарбоевни мамлакат Хавфсизлик кенгаши ва Қозоғистон халқлари ассамблеяси раислигидан четлатиш бўйича  конституциявий қонунларга ўзгартириш киритишни маъқуллади.

Бу ҳақда депутат Канат Нуровга таяниб, Zakon.kz хабар бермоқда.

Депутатнинг сўзларига кўра, Элбошининг ўзи ҳам бу қадамга рози бўлган, бу ҳақда видеомурожаати чоғида ҳам маълум қилган. 

Эндиликда бу лавозимлар тўғридан тўғри Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга тегишли саналади. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги тартибсизликлар фонида Назарбоев бир муддат жамоатчиликка кўриниш бермай қўйганди. Шу аснода президент Қосим-Жўмарт Тўқаев баёнот билан чиқиб, республика Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаганини маълум қилди. 

Назарбоевнинг ўзи эса фақатгина 18 январ куни видеомурожаат йўллаб, Қозоғистондан кетмаганини ва барчани президент Тўқаев атрофида бирлашишга чақирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг