Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нигериядан Нигерга 20 минг киши қочиб ўтди

Нигериядан Нигерга 20 минг киши қочиб ўтди

Фото: «Euronews»

Нигерия шимоли-ғарбидаги тўқнашувлардан безган 20 минг нафар ерли аҳоли нажот истаб қўшни Нигер мамлакатига қочиб ўтди. БМТнинг Қочоқлар масалалари бошқармаси хабарига кўра, қочоқлар Нигерияни 2019 йилнинг апрель ойида тарк этишни бошлаган.

«Reuters» хабарига кўра, Нигерия шимоли-ғарбида ҳарбийлар ва полициянинг маҳаллий жангарилар билан тўқнашувлари оқибатида вазият издан чиқиб боряпти. Айниқса, Замфара штатида қотилликлар ва одам ўғирлаб кетишлар авжига чиққан.

«Турли этник гуруҳларга мансуб ер эгалари ва молбоқарлар билан тўқнашувлар, товон пули ундириш учун одам ўғирлаш каби ваҳшийликлардан безиган кишилар ўз ватанини тарк этмоқда», — дея вазиятга изоҳ берди БМТнинг Қочоқлар масалалари бошқармаси матбуот котиби Бабар Балоч.

Эслатиб ўтамиз, Нигерия шимоли-шарқида, ўнлаб йиллардирки, мамлакат хавфсизлик хизматлари «Боко Ҳарам» террорчилик гуруҳига қарши курашиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг