Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Nissan'нинг собиқ раҳбари Япониядан мусиқачилар қутисига бекиниб қочиб кетди

Nissan'нинг собиқ раҳбари Япониядан мусиқачилар қутисига бекиниб қочиб кетди

Nissan компаниясининг собиқ раҳбари Карлос Гон Япониядан қочишга муваффақ бўлди. У молиявий фирибгарлик учун уй қамоғига олинган ва суд бўлиши кутилаётган эди.

Хабар қилинишича, Карлос Гон бир гуруҳ ёлланма мутахассислар ёрдамида қочишга муваффақ бўлган. Улар мусиқачилар кийимида Гоннинг уйига кирган ва Nissan компаниясининг собиқ менежерини мусиқа асбоблари қутисига бекитиб, олиб чиқиб кетган. Шундан сўнг Карлос Гон Япония провинцияларидан биридаги кичик аэропортга олиб келиниб, хусусий самолётда Туркияга юборилган. У ердан эса Ливанга ўтиб кетган.

Карлос Гон қонуний йўл билан Япониядан чиқиб кета олмас эди, чунки уччала паспорти ҳам адвокатлар қўлида бўлган. Эътиборли томони, у Ливан, Франция ва Бразилия фуқароси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Карлос Гон 2018 йилнинг кузида Япония полицияси томонидан қўлга олинган. Шундан сўнг бир неча бор кафолат пули ҳисобига қўйиб юборилган. Унга рафиқаси Кэрол ва Nissan'нинг Ливан ҳамда Уммондаги дилерлари билан алоқага киришиш тақиқланган эди.

Карлос Гон 80 миллион доллар даромадни яшириш ва 16 миллион долларлик шахсий ҳаражатини компания зиммасига юклашда айбланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг