Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нобель совриндорини «сумкасидаги бомба» туфайли самолётга киритишмади

Нобель совриндорини «сумкасидаги бомба» туфайли самолётга киритишмади

Фото: «РИА Новости»

Беларусь ёзувчиси, адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Светлана Aлексиевич сумкасида портловчи мослама борлиги ҳақидаги хабар туфайли вақтида Берлиндан Вроцлавга парвоз қила олмади, дея хабар бермоқда EADaily портали.

Чоршанба куни кечқурун унинг буюмлари орасида бомба бўлиши мумкин деган гумон билан Берлин аэропортида самолётга чиқишига рухсат беришмади.

Ҳодиса тўғрисида биринчи бўлиб Facebook орқали польшалик ёзувчи Ольга Токарчук ёзган. Aлексиевич уникига меҳмонга кетаётганди.

Текширув тугагунга қадар Aлексиевичнинг самолёти учиб кетди. У эса Польшага автомобилда етиб олишига тўғри келди.

Ўтган йили Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг Aлексиевич немис академик алмашинув хизматлари орқали Германияда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг