Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Ироқда 300 дан ортиқ маҳбус қатл этилади

ОАВ: Ироқда 300 дан ортиқ маҳбус қатл этилади

Ироқ президенти девони баёнотига асосланиб хабар беришича, мамлакатда 300 дан ортиқ террористликда гумон қилинган шахслар қатл этилади. Ироқ ҳукумати суд томонидан илгари асосан террористик ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган 340 дан ортиқ кишига нисбатан ўлим жазоси қўлланилишини маъқуллаган, дея хабар беради ТАСС.

Ҳужжатда, Ироқ раҳбарияти «мамлакатнинг охирги инстансия судлари томонидан терроризм ва оғир жиноят ишларида айбланаётганларга нисбатан чиқарилган 340 дан ортиқ ўлим жазосини ратификация қилгани» қайд этилган. Ироқ президенти ушбу ўлим жазоларини 21 январь куни Бағдодда рўй берган терактдан кейин тасдиқлаган.

Ироқ қонунчилигига биноан теракт содир этишда ёки уни ташкиллаштиришда айбдор деб топилганларга нисбатан ўлим жазоси тайинланади. Конституцияга кўра, ушбу жазо президент тасдиқлагандан кейин ижро этилади.

Президентлик идораси маълумотига кўра, ўлим жазоси ҳукмлари «барча ҳуқуқий нормалар ва Ироқ конституциясига мувофиқ ишларни тўлиқ ўрганиб чиққандан сўнг, шунингдек апелляция беришнинг барча усулларидан фойдаланган ҳолда ва маҳкумларга амнистия қўллашнинг иложи йўқлигидан кейин тасдиқланди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг