Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Одамзод яна бир қонхўр қотилдан қутулди

Одамзод яна бир қонхўр қотилдан қутулди

Фото: «Zlodei-i-maniaki.ru»

Францияда охирги ўн йилликларнинг энг қонхўр қотилларидан бири оламдан ўтди. Мишель Фурнирэнинг ўлими ҳақида BFMTV телеканали хабар берди.

«Aрденналик маньяк» лақаби билан танилган Фурнирэ 2008 йил май ойида рафиқаси билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У 1987-2003 йиллар давомида Франция ва Бельгияда камида етти қизнинг қотиллигида айбдор деб топилган.

Телеканалнинг маълум қилишича, жиноятчи ўзи билан кўплаб сирларни олиб кетди — энди полиция 2003 йилда уйидан чиқиб, қайтиб келмаган 9 ёшли қизчанинг қолдиқларини топишга уринмоқда. Фурнирэ бу қотиллиги ҳақида бир йилча олдин айтиб берганди. Жиноятчининг соғлиғи мурдани қидиришга имкон бермади.

Қотилнинг пухта режаси бўлган — у рафиқаси билан бирга қизлардан йўл кўрсатишларини сўрашган ва уларни машинага таклиф этишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг