Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар одам танасида яна битта аъзони топишди

Олимлар одам танасида яна битта аъзони топишди

Фото: «Dr Lisa Naugle (University of California, Irvine)»

Нидерландия саратон институти ходимлари одам организмида илгари бирорта ҳам илмий ишда тасвирланмаган аъзони топишди, дея хабар берди «Radiotherapy and Oncology» журнали.

Материалда қайд этилишича, тадқиқотчилар позитрон-эмиссион ва компьютер томографиядан фойдаланган ҳолда беморлар билан шуғулланишган.

Улар ўсмани аниқлаш учун одам организмига радиоактив изотоп билан белгиланган глюкозани юборишган.

Текширув натижасида тасвирларда сўлак безларининг тўртинчи жуфтлиги пайдо бўлди – улар олимлар томонидан киритилган моддадан таъсирланишган.

«Қўшимча» безлар PSMA PET/CT сканери ёрдамида текширилган барча беморларда аниқланган. Тадқиқот натижалари аёл ва эркак танаси очиб кўрилганда ўз тасдиғини топди.

Шу пайтгача одам танасида жами уч жуфт йирик сўлак безлари борлиги маълум эди. Бироқ яна бир қўшимчаси – тўртинчи жуфт безлар бошнинг ўртасида жойлашган экан.

Эҳтимол, ноқулай жойда жойлашгани учун ҳам уни илгари пайқашмагандир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг