Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўрмонларни энг кўп ким йўқ қиляпти?

Ўрмонларни энг кўп ким йўқ қиляпти?

Фото: «РИА Новости»

Немисларнинг «Statista» компанияси 2018 йилда дарахтзорларни энг кўп пайҳон қилган мамлакатлар номини маълум қилди.

Бу кўрсаткичда Россияга бас келадигани топилмади. Энг катта ҳудудга эга давлат 2018 йилда қарийб 5,56 миллион гектар ўрмонидан айрилди.

Иккинчи ўринни ўртадаги катта фарқ билан Бразилия эгаллади: 2,95 миллион гектар дарахтзор.

Учинчи поғонага 2,1 миллион гектар ўрмон билан Канада муносиб кўрилган бўлса, тўртинчи ўринга 2 миллион гектарлик кўрсаткич билан АҚШ етиб келди.

Дастлабки ўнталикка, шунингдек, Конго Демократик Республикаси (1,3 миллион гектар), Индонезия (1,2 миллион гектар), Хитой (570 минг гектар), Малайзия (438 минг гектар), Мадагаскар (366 минг гектар) ва Колумбия (353 минг гектар) ҳам  киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг