Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўшанда бу мамлакатни бирорта ҳам сайёҳ «чўнтаги кесилмасдан» тарк этмаган

Ўшанда бу мамлакатни бирорта ҳам сайёҳ «чўнтаги кесилмасдан» тарк этмаган

Фото: «Omsktour.ru»

Мексика, Бразилия ва Венесуэла — сайёҳлар учун хавфсиз мамлакат ҳисобланмайди, дейди «Таассуротлар олами» портали бош муҳаррири Елена Шпиз. Бу ҳақда «Лента» хабар берган.

Экспертнинг сўзларига кўра, гўзал табиат манзараси ва қимматбаҳо меҳмонхоналар қашшоқ одамлар истиқомат қиладиган капаларга ёнма-ён жойлашган.

— Бундай алоқа ҳуқуқбузарлик ва провокацион жиноятга етаклайди. Шусиз ҳам қийин ҳаёт кечираётган маҳаллий аҳоли суякларини қиздириш учун ажойиб соҳилларга келган бой одамларни кўриб баттар жиғибийрон бўлади, — деб изоҳлайди Шпиз.

Эксперт 2016 йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиадани мисол тариқасида келтирди. Унинг айтишича, ўшанда бу мамлакатни бирорта ҳам сайёҳ «чўнтаги кесилмасдан» тарк этмаган.

Лотин Америкаси мамлакатларига боришни хоҳловчиларга Шпиз маҳаллий аҳолининг жиғига тегиб қўймаслик учун ўзини сипороқ тутишни маслаҳат беради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг