Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Оскар» билан тақдирланган филм актрисаси Эронда ҳибсга олинди

«Оскар» билан тақдирланган филм актрисаси Эронда ҳибсга олинди

Тарона Алидўстий.

Фото: Tasnim

«Оскар мукофотига сазор бўлган «Савдогар» («Коммивояжер») филмида бош ролни ўйнаган актриса Тарона Алидўстий Эронда ҳибсга олинди. Tasnim агентлиги хабар беришича, 38 ёшли Алидўстий «ёлғон ва бузиб кўрсатилган контентни тарқатиш, тартибсизликни қўзғаш ва аксилэрон ҳаракатни қўллаб-қувватлаш»да айбланиб қўлга олинган.

Актриса Эронда исёнлар бошланганидан буён ижтимоий тармоқларда намойишчиларни қўллаб-қувватловчи постлар жойлаб келган.

Маълумот учун: режиссёр Асқар Фарҳодийнинг «Коммивояжер» филми 2017 йилда «Чет тилидаги энг яхши филм» номинациясида «Оскар»га лойиқ топилган.

Шу йилнинг 8 декабрида Эронда ҳибсга олинган исёнчилар орасида биринчи бўлиб Муҳсин Шикорий қатл этилди. Иккинчи ўлим жазоси 12 декабр куни ижро этилди — Мажидризо Раҳнаворд дорга осилди. Мамлакат суди собиқ футболчи Амир Наср-Озодоний устидан ҳам ўлим ҳукми ўқиган.

Эронда оммавий тартибсизликлар ва исёнлар Маҳса Аминий полиция маҳкамасида вафот этганидан сўнг, 2022 йил сентябр ойи ўрталаридан буён давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг