Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Amazon асосчиси 127 метрли яхтани 500 миллион долларга сотиб олади

Amazon асосчиси 127 метрли яхтани 500 миллион долларга сотиб олади

Фото: «Global Look Press»

Дунёдаги энг бой бизнесмен, Amazon онлайн савдо майдончаси ва Blue Origin аэрокосмик компанияси асосчиси сифатида танилган Жефф Безос янги яхта учун 500 миллион доллар сарфлайди. У дунёдаги энг йирик яхталардан бирига айланади, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Нидерландияда 127 метр узунликдаги уч мачтали кема қурилмоқда. Ушбу орзу мультимиллиардерга 500 миллион долларга тушади. Безосда ўзининг елканли яхтасини қўлга киритиш фикри дўсти, Fox телевизион тармоғи асосчиларидан бири Барри Диллер билан шу каби кемада дам олаётганда пайдо бўлган.

Aгентликнинг хабар беришича, кема билан биргаликда вертолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлган ёрдамчи яхта ҳам қурилади.

Шу билан бирга, Безос қурилишга коронавирус пандемиясидан тахминан икки йил олдин буюртма берганлиги аниқланди. Локдаун пайтида миллиардерларнинг қимматбаҳо яхталарга бўлган талаби ошди. Натижада ҳозирги кунда елканли кема қуриш учун буюртма бериш деярли имконсиз бўлиб қолди.

Бундай ажиотажга элита яхталари узоқ вақт ёнилғисиз сузиб юришлари мумкинлиги ва уларнинг эгалари ҳеч ким билан алоқа қилмасдан круиздан баҳраманд олиш имкониятига эга бўлиши сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг