Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон-Арманистон чегарасида яна жанглар бошланиб кетди

Озарбайжон-Арманистон чегарасида яна жанглар бошланиб кетди

Фото: «LIGA.net»

Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазият яна кескинлашди, икки томонга ҳам артиллерия қурилмаларида ўқ узилмоқда, икки томон ҳам бирини-бирини вазиятни кескинлаштиришда айбламоқда.

Арманистон раҳбариятига кўра, Озарбайжон армияси Тоғли Қорабоғ томон ҳужум уюштирган. Хусусан, Степанакертга «Град» реактив тизимида зарбалар берилган. Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбайжоннинг икки ҳарбий вертолёти ва учта учувчисиз аппарати уриб туширилганини маълум қилган.

Ўз навбатида, Озарбайжон мудофаа вазирлиги Арманистон томонидан зарбалар бўлганини маълум қилди. Тинч аҳоли ўртасида қурбонлар борлиги, аҳоли инфратузилмаси объектларига зиён етказилгани айтилмоқда.

Икки мамлакат ўртасида 2020 йилнинг июль ойида ҳам қуролли низо чиқиб, бир неча ҳафта давом этганди. Ўшанда расмий Боку 12 нафар озарбайжонлик ҳарбий, жумладан, бир генерал ҳалок бўлгани ҳақида баёнот берганди. Арманистон эса олти нафар ҳарбий ҳалок бўлгани, тўққиз нафар ҳарбий ва ва бир нафар тинч аҳоли вакили жароҳат олганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг