Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Хитойга қанча газ экспорт қилди?

Ўзбекистон Хитойга қанча газ экспорт қилди?

2022 йилнинг январ–апрел ойларида Хитойга сиқилган табиий газ сотишдан энг кўп пул ишлаган мамлакат Австралия — 7,49 млн тонна, $5,38 млрд.

Шу турдаги газни сотишда иккинчи ўринда — Қатар (5,48 млн тонна, $3,57 млрд), учинчи — Малайзия (3,02 млн тонна, $2,88 млрд), тўртинчи — Россия (1,43 млн тонна, $1,32 млрд), бешинчи — Индонезия (1,24 млн тонна, $1,01 млрд), олтинчи — АҚШ (583 минг тонна, $763 млн).

Хитойга табиий газни қувурлар орқали етказувчи мамлакатлар орасида энг кўп даромад қилган — Туркманистон (тўрт ойда — $2,87 млрд, 1,53 баравар ўсиш), иккинчи — Россия ($1,51 млрд, 2,67 баравар ўсиш), учинчи — Мянма ($408,1 млн, 16,2 фоиз қисқариш), тўртинчи — Қозоғистон ($270,6 млн, 25,5 фоиз ўсиш), бешинчи — Ўзбекистон ($132,8 млн, 2 баравар ўсиш).

Ўзбекистон статқўм маълумотларига кўра, 2021 йил 11 ойи давомида мамлакатимиз 684,8 млн доллар қийматида табиий газ экспорт қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг